Россиянинг 83 вилоятидан 68 тасида ёқилғи танқислиги қайд этилган

Кўпгина вилоятлардаги ёқилғи қуйиш шохобчалари бўшаб бормоқда, айни пайтда бензин ва дизель нархи кўтарилмоқда. Жорий ҳафтада ёқилғи тақчиллиги кузатилган ҳудудлар сони саккизтага кўпайди.
Тюменда (Россиянинг асосий нефть ишлаб чиқариш марказларидан бири) вазият айниқса абсурд бўлиб қолди. У ердаги ёқилғи қуйиш шохобчаларида киши бошига 30 литр миқдорида чекловлар жорий қилинган, бензин нархи эса литри учун 70-80 рублдан ошган (бир неча ой олдин улар 50-55 рублдан ошмаган).