Роберт Фицога ҳужум қилган шахс 21 йилга қамалди

Роберт Фицога ҳужум қилган шахс 21 йилга қамалди

Словакия суди 72 ёшли Юрий Синтоулни террорчилик ҳаракатини содир этишда айбдор деб топди ва 2024 йил май ойида бош вазир Роберт Фицога суиқасд уюштирганликда айблаб, 21 йилга озодликдан маҳрум қилди.

“Ўшанда мен бир он бу ақлбовар қилмас жиноят билан, эҳтимол, ёвузлик занжирини узишим ва бу ҳолдан тойган мамлакатга ёрдам беришим мумкинлигига ишондим”, деган айбдор судда.

«Айбланувчи фуқарога эмас, айнан бош вазирга ҳужум қилди. У ҳукуматга қарши бўлган, одамларни уни ағдаришга ундаган,» – деди ҳакамлар ҳайъати раҳбари Игор Кралик.

Бош вазир Гандлова шаҳридаги маданият маркази олдида оломонга мурожаат қилаётганда ёзувчи Юрай Цинтула Фицога қарата бир неча марта ўқ узганди.

Ўшанда у ерда ҳукумат йиғилиши бўлаётган эди. Роберт Фицо қорин, оёқ-қўллари ва кўкрагидан яраланган. Шунга қарамай у омон қолган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: