Буюк Британияда юзлаб маҳкумлар хатолик туфайли озодликка чиқарилган

Буюк Британияда юзлаб маҳкумлар хатолик туфайли озодликка чиқарилган

Бу ҳақда Sky News маълум қилди.

Телеканалнинг ҳукумат статистикасига таяниб хабар беришича, Буюк Британияда 2024 йилнинг мартидан 2025 йилнинг мартигача бўлган даврда 260 дан ортиқ маҳкум хатолик билан озод қилинган, бу ўтган йилги кўрсаткичдан 128 фоизга кўп.

Маълумотларга кўра, хатолик сабаб 233 киши қамоқхонадан, яна 29 нафари суд залидан озод этилган. Бу рақамлар эфиопиялик ноқонуний муҳожир Хадуш Кебатунинг хатолик туфайли озод қилиниши билан боғлиқ жанжал фонида эълон қилинган. Кебату жинсий жиноятлар учун судланган ва унинг озод қилиниши бутун мамлакат бўйлаб жамоатчилик норозилигига сабаб бўлган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: