Қудратилла Рафиқов яна касаба уюшмалари раиси бўлди
Қудратилла Рафиқов Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси раиси этиб қайта сайланди. Бу ҳақда «ЎзА» хабар берди.
Унинг номзоди ташкилотнинг IX қурултойида делегатлар томонидан қўллаб-қувватланди. Рафиқов федерацияга 2016 йил декабрь ойидан буён раҳбарлик қилиб келмоқда.
2020 йил ноябрида у иккинчи муддатга қайта сайланган эди. Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабрь ойида Қудратилла Рафиқов Ўзбекистон Сузиш федерациясининг ҳам раиси этиб сайланган эди.
