Криштиану Роналду 2026 йилги жаҳон чемпионати унинг учун сўнггиси бўлишини маълум қилди
Португалия терма жамоаси ҳужумчиси бу ҳақда Саудия Арабистонидаги форумда маълум қилди
«Келгуси жаҳон чемпионати менинг фаолиятимдаги сўнггиси бўлади. Ўшанда мен 41 ёшда бўламан. Аввал айтганимдек, мен ҳозирги онлардан завқланяпман», — деди футболчи.
2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтади. Бу турнир Роналду учун фаолиятидаги бешинчи жаҳон чемпионати ҳисобланади.
