Россиянинг Су-35 самолётлари Қозоғистон Президентини Москвагача кузатиб борди

Россиянинг Су-35 самолётлари Қозоғистон Президентини Москвагача кузатиб борди

Қозоғистон давлат чегарасини кесиб ўтган пайтдан бошлаб Москва аэропортига қўнгунга қадар Россия Мудофаа вазирлигининг Су-35 самолётлари Қозоғистон Президенти билан Россия ҳаво ҳудудида ёнма-ён учди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Қозоғистон Президенти 11-12 ноябрь кунлари Россия Федерациясига давлат ташрифи билан борди.

Икки давлат раҳбарлари музокаралар олиб боради.

Шунингдек, Қасим Жомарт Тоқаев Орал шаҳрида бўлиб ўтадиган ХХI Қозоғистон-Россия ҳудудлараро ҳамкорлик форумининг ялпи мажлисида видеоалоқа орқали иштирок этади.

Ташриф доирасида бир қатор муҳим икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Киритилди: 20:25 11.11.2025. Ўқилди: 1486 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Дўстларингизга ҳам юборинг: