Самарқандда турмуш ўртоғини қутқариш учун аёл алиментни ўзи тўлади

Самарқандда турмуш ўртоғини қутқариш учун аёл алиментни ўзи тўлади

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида алимент масаласи юзасидан ўзига хос ҳолат қайд этилди. Турмуш ўртоғини алимент тўламагани учун судга берган аёл кейинчалик судга мурожаат қилиб, уни озод қилишни сўради.

 

 

 

Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати Zamon.uz’га маълум қилди.

 

 

 

Маълум бўлишича, эр-хотин аслида бир оилада яшаб, фарзандларини биргаликда парваришлаб келган. Шу билан бирга, расмий равишда эркак алимент тўловчи сифатида рўйхатда бўлган.

 

 

 

Оилавий келишмовчилик сабабли эркак 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Аммо, турмуш ўртоқсиз рўзғор юритиш қийин бўлиб қолгач, аёл қарзларни ўзи тўлаб, 5-куннинг ўзидаёқ судга мурожаат қилган ва эрини озод қилишни сўраган.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: