Дана Уайт: «Абдулманапнинг режаси бор эди»

Дана Уайт: «Абдулманапнинг режаси бор эди»

UFC бош директори Дана Уайт 2020 йил июль ойида вафот этган Ҳабиб Нурмагомедов ва Ислам Махачевнинг мураббийи Абдулманап Нурмагомедов ҳақида гапирди.

«Абдулманапнинг режаси бор эди, унга кўра Хабиб ғалаба қозонади, рақибларидан устунликка эришади ва чемпион бўлади, кейин эса Исламга йўл беради. Ҳаммаси худди отаси айтганидек бўлди, бунақаси ҳеч қачон бўлмаган.

Унинг отаси нафақат ўғли чемпион бўлишини, балки Ислам ҳам чемпионликка эришишини айтганди ва у бу борада мутлақо ҳақ эди», – деди Уайт Prince St Pizza YouTube каналига берган интервьюсида.

Дўстларингизга ҳам юборинг: