АҚШнинг Россияга қарши қўллайдиган янги санкция имкониятлари деярли тугаяпти
Марко Рубионинг G7 ТИВ раҳбарлари учрашувидаги асосий баёнотлари:
▪️Россиянинг суверен активларини мусодара қилиш кутилмаган ва жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин;
▪️АҚШ ва Россия Путин билан Трамп учрашуви самарали ўтиши бўйича умумий фикрга келган;
▪️Вашингтон ҳисоб-китобларига кўра, Россия ҳозирча Украина можаросини тинч йўл билан ҳал қилишга тайёр эмас;
▪️АҚШ Киевнинг қишни оғир оқибатларсиз ўтказиши учун, Украина томони билан зарур эҳтиёжлар юзасидан музокаралар олиб бормоқда;
▪️Европанинг Россияга яқинлигини инобатга олиб, “яширин флот”га қарши чоралар кучайтирилиши керак;
▪️ АҚШ Украина атрофидаги вазиятни ҳал қилишдан манфаатдор.
