Ўзбекистонда 313 мингта МЧЖ фаолият юритмоқда

Ўзбекистонда 313 мингта МЧЖ фаолият юритмоқда

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига Ўзбекистонда 399,8 мингта тижорат ташкилотлари фаолият юритмоқда.

📊 Улардан 313 мингтаси масъулияти чекланган жамиятлар (МЧЖ) бўлиб, бу умумий корхоналар сонининг 78,3 фоизини ташкил этди.

📊 Ташкилий-ҳуқуқий шакли бўйича корхоналар сони қуйидагича:

Масъулияти чекланган жамият – 313 043 та (78,3 %);

Хусусий корхоналар – 46 776 та (11,7 %);

Оилавий корхоналар –36 161 та (9 %);

Акциядорлик жамияти – 632 та (0,2 %);

Бошқалар – 3 199 та (0,8 %).

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: