OpenAI Украинага киберҳимояда ёрдам беради
OpenAI Украинага киберҳимоя соҳасида ёрдам беришини маълум қилди. Компания украиналик мутахассисларга IT тизимларидаги хавфсизлик заифликларини аниқлаш ва бартараф этишга ёрдам берувчи Daybreak дастурий пакетидан фойдаланиш имкониятини тақдим этади.
OpenAI маълумотларига кўра, мазкур восита критик муҳим тармоқларни ҳимоя қилиш ва улардаги эҳтимолий заифликларни аниқлаш учун қўлланилади.
Компания бу ҳақда Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеяси доирасида маълум қилди.
Daybreak очиқ фойдаланиш учун мавжуд бўлмаган дастурий пакет ҳисобланади.
