АҚШ Ғазони “қизил” ва “яшил” ҳудудларга бўлишни таклиф қилмоқда
Нашр маълумотларига кўра, АҚШ Марказий қўмондонлиги ишлаб чиққан режага мувофиқ, Ғазо сектори икки қисмга ажратилади:
“Яшил ҳудуд” — Исроил ва халқаро кучлар назорати остида бўлиб, бу ерда қайта тиклаш ишлари олиб борилади.
“Қизил ҳудуд” — вайрон бўлган ва ҳали ҳам фаластинлик гуруҳлар назоратида қолаётган ҳудуд.
«Вашингтон ўт очишни тўхтатиш келишувининг барча талаблари бажарилганидан сўнг “қизил ҳудуд” аҳолиси “яшил ҳудудга”га кўчирилишини режалаштирмоқда», дея ёзмоқда The Guardian.
