Қанот Шарқ Тошкентдан Лондонга рейсларни йўлга қўяди

Қанот Шарқ Тошкентдан Лондонга рейсларни йўлга қўяди

Қанот Шарқ авиакампанияси Тошкент – Лондон – Тошкент йўналишида мунтазам авиақатновларни йўлга қўйишини эълон қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги хабар берди.

Парвозлар 2025 йил 15 декабрдан ҳафтасига икки марта – душанба ва пайшанба кунлари амалга оширилади. Улар авиакомпания учун янги бўлган самолёт тури – Airbus A321-XLR ёрдамида бажарилади.

Буюк Британияда самолётлар Гатвик халқаро аэропортига (Gatwick, LGW) қўнади. Бунгача Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасида мунтазам парвозларни амалга оширувчи авиакомпаниялар сонини оширишга келишиб олинганди.

Бундан ташқари, аввалроқ Centrum Air авиакомпанияси Тошкентдан Мальдив оролларига парвозларни бошлаши ҳақида хабар берилганди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: