Жиззах вилоятида кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдоси фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах шаҳри бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “H.A.” хусусий корхонаси раҳбари Ж.Р. ва дорихона сотувчиси И.Р. таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари мавжуд бўлган 136 дона “Омнадрен 250” номли дори воситасини фуқаро М.Х.га 7,3 млн сўмга шифокор рецептисиз сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Шунингдек, Департаментнинг Зафаробод тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро З.У. турли номдаги таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари мавжуд бўлган 602 дона дори воситаларини 2,3 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
