Она сути болаларни касалликлардан ҳимоя қилувчи табиий “вакцина”

Она сути болаларни касалликлардан ҳимоя қилувчи табиий “вакцина”

Куз ва қиш мавсумида чақалоқлар ўткир респиратор вирусли инфекцияларга чалинувчан бўлади. Уларни ушбу касалликлардан ҳимоялашнинг энг самарали усули кўкрак сути билан озиқлантириш.

Она сути таркибидаги моддалар нафақат иммунитетни қўллаб-қувватлайди, балки хавфли бактериялар ва вирусларнинг организмда тарқалишини ҳам олдини олади. Шунингдек, она сути ичакдаги фойдали микроорганизмларнинг ўсишига ёрдам беради.

📌Олти ойгача бўлган чақалоқлар учун энг яхши озуқа она сути. Кўкрак сути таркибидаги антителалар ва бошқа фойдали моддалар болани инфекциялардан самарали ҳимоя қилади. Болани 2 ёшгача ва ундан кўпроқ муддатда кўкрак сути билан озиқлантириш тавсия этилади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: