Барака амма, холангни уйида!..
Қурилиш қилиб, бозорга бордим. Тахта бозор.
Усталар «5,3-река керак», деди. Бозордан река қарадим. Нархи 5500 сўм экан. Бир сотувчи айтди «ака, сизга 5-3 керакми? Булар 5-3 дегани билан шунча чиқмайди. Мана…», деб ўлчаб берди. Ҳақиқатда 4-2 экан. 5-3 олиш учун 6-4 деганидан олиш керак экан. Рози бўлиб, 6-4 олдим. Усталар бўйини 6-метрлик бўлсин деган эди. 6-метрлик сўрадим. «Мана», деб дарров юклашни бошлади. Бирдан каллага фикр келиб қолди. «ука, метрни олинг», дедимда ўлчадим. 6-метр деб сотилган река 5-70 экан. Ҳам энидан, ҳам бўйидан…
Юртда барака йўқ. Савдо йўқ. Қимматчилик…
Усталар билан ғишт уришга шартнома қилдим. Ғиштни урганидан эмас, машинада келганидан санар экан. Зилда келган ғиштни эринмай доналаб санадим. 5000-та дейилган ғиштдан инсофлиги 300-та, стандарти беш юзта кам келар экан. Уста шуни билгани учун урганидан эмас, келганида. Ҳисоб олар экан. Ҳам машинада келганидан, ҳам устадан олиб ейсиз.
Юртда барака йўқ. Савдо йўқ. Қимматчилик…
Усталар ҳаммаси дом стройга (қурилиш материаллари сотадиган катта дўкон) етаклайди. Усталар у ердан карта очиб олган. Пластикка ўхшаган. Уйни эгаси бориб савдо қилади. Устага ўн фоиз картасига пул келиб тушади.
Юртда барака йўқ. Қимматчилик…
Бир ака антифриз чиқардилар. Антифриз қоғозда ёзилгани каби 20°-градус ва 40°-градуслик чиқди. Бозордаги ҳамма маҳаллий антифриздан қиммат. Сабабини тушунмай, ҳамма антифризларни олиб келиб, 5°-градус холодильникка қўйилган. Уч соатда ҳамма антифриз тахта бўлиб қолган. Ишлаб чиқарувчиларга ҳолат видеога олиб юборилган. Ҳожи акалар парвойига ҳам олмаган.
Юртда барака йўқ. Қимматчилик… эканини айтишади.
Ўртоғим бензин заправкада ишлайди. Энг инсофлик заправка ўнига бир литр, қолганлари икки литр урар экан. «Мени билганим урмайдигани йўқ», дейди. Ҳамма билар экан шундайлигини.
Юртда барака йўқ, ҳаммаёқ қимматчилик эмиш.
Бошқа бир танишимни иши порасиз, откатсиз битмас эмиш. Пора бермаса, давлат ташкилотлари олмас эмиш.
Айтишича, Юртда барака йўқ.
Аввалгидай савдо йўқ эмиш.
Уйфурушларга уйингизни сотмоқчи эканлигингизни айтасиз. Бўлди, нақдга ўзимиз оламиз, деб баҳолайди. Табиийки сиз қимматроқ нарх хоҳлайсиз. Уёғига тузоғига тушганингиз шу. Каналида эълон беради уйингиз сотилиши ҳақида. Сиз клиэнт кутасиз. Уйингизни олмоқчи бўлган харидор уйфурушга телефон қилади. Уйфуруш у уй сотилганини, истаса бошқа уй борлигини айтади. Сизга эса ҳамтовоғини жўнатади. Ҳамтовоқ уйингизни кўриб, дастлабки уйфуриш айтган нархдан анча паст баҳо айтади. Шу тариқа учинчиси, тўртинчиси келиб арзон нарх айтаверади. Тоқатингиз тоқ бўлиб, биринчи айтган нархингизга ўзингиз олиб қўя қолинг, дейсиз. Ҳоп, дейди деб ўйлайсизми? Содда бўлманг. Энди уйингизни биров олмаётганини. Бошида берганда майли деб олишини, ҳозир эса яна беш юз ёки минг арзонга олиб қолишини айтади. Пул зарурлигидан рози бўлиб юборасиз. Бу приёмни ҳаммага ҳам қилмайди. Пул зарур, «пожар» деган одамлар «жирний» клиэнт.
Ҳа, айтганча, Жума куни маклер акаларимиз ишлашмайди. Дам олиш куни.
Бозорда кабелчилар бор. Давлат муассасаларига, қурилиш объектларига сим сотишади. Улгуржи. Заводдан кабелни олиб, чўзишади. Хато эшитмадингиз. Эшилади. 2-2.5-кабель, 2-2 ёки ундан ҳам камроққа, метри кўпроққа айланади. Заводни упаковкасини қайтадан қилиб, сизга беришади. Бутун бошли катта заводлар қуриб, кабель сотиб ётишибди. Цехда қилинган, бирортаси айтилган талабга жавоб бермайдиган кабеллар. Лекин тонналаб, навбатга қўйиб сотишади. Откат бор экан, кабель сотилаверади.
Лекин Аввалгидай савдо йўқ. Барака йўқ экан.
Бу каби ишларни саноғи йўқ. Оддий сода бор. Совет давридан бери 500-гмлик қадоқда бўлар эди. Грами камайиб, камайиб, 250-гмга тушган. Билмаган «ҳақиқийси фалончида қиммат экан, мана бу арзон сотади», деб олаверади. Ичи тўла бўладиган гугурт ярим бўлиб қолган. Сантиметрлаб, миллиграмлаб урилаверади. Камаяверади. Цементга қум қўшаётганлар, сутга сув қўшаётганлар ҳеч кимга сир бўлмай қоган.
Машина бозорга чиқсангиз ҳамма машинани доктор ёки ўқитувчи минган. Ишга бориб келган бўлади. Уч марта думалаган машинада озгина петно бўлади. Бозорда думалаган, қаттиқ зарба еган машина йўқ. Сиз йўлларда кўрган думалаб кетган, пачоқланиб, мажоқланиб кетган машиналар бозорга кирмайди. Металлоломга кетади.
Олх, авто эълон каби нарсалар савдони ўлдирганмиш. Барака йўқ эмиш.
Қўқонда машҳур запчаст бозор бор. Бозорга чиқиб, улгуржи сотадиганлардан нарх сўрасангиз, бегонага нарх айтмай қўйибди. Нимага, деб танишдан қизиқдим. Менга конкурентларим одам юбориб, нарх сўраяпти. Нархни айтсам, Хитойга бориб, худди шу нарсани сифати паст, лекин нархи арзон қилиб чиқариб келиб, тагимдан қўйяпти, деяпти.
Запчастда ҳам аввалгидай барака йўқ эмиш. Савдо ўлган эмиш.
Монополия қилиб олиб, соққани қилаётган ҳожи ака ёки бой акаларга қуллуқ қилиб, ҳавас қиламиз.
Монополистга хизмат қилиб, соққани қиладиганлар адолат истайди. Нолиб қўяди.
Санаганларим Орган, прокуратура, DXX, ИИБ, божхона, солиқ каби ташкилотлардаги ҳаромхўрликлар эмас. Юрт ичидаги оддий одамларни ишлари. Бир биримизга бўлган муносабат.
Мен бурнимни тиқмаган, юқорида келтирмаган ишларни, соҳаларни сиз яхши биласиз.
Ҳамма менга ўхшаб фаришта бўлса, юқоридаги ишларни қайси ола бўжи қиляпти?
Саййид Ислом.
Зулайхо Қурбонова саҳифасидан олинди.
