Навоийда маҳкум шифохонада вафот этди
Ижтимоий тармоқда тарқалган видеода қариндошлари у калтакланганини, вазиятга бўйича Омбудсманга мурожаат қилиб, жавоб ололмаганини айтган.
Омбудсман ҳолатга ойдинлик киритиб, расмий мурожаат бўлмаганини, маҳкум 23 ноябрь куни тоби қочгач, шифохонага олиб борилганини маълум қилди.
Унга икки томонлама бронхопневмония, юрак ишемик касаллиги ва гипертония ташхиси қўйилиши ортидан эса суд уни озод қилиш тўғрисида қарор чиқарган.
Кеча маҳкумнинг укаси Навоий вилоятидаги Омбудсман минтақавий вакилидан нотўғри маълумот учун узр сўраган.
Ҳозирда видеомурожаат бўйича терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
