Ким Чен Ин муҳим тадбирда яна қизи билан кўриниш берди
Ким Чен Ин ва унинг қизи Ҳарбий-ҳаво кучлари ташкил топганининг 80 йиллик юбилейига бағишланган авиашоуда қатнашди.
Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин КХДР Ҳарбий-ҳаво кучлари ядровий тийиб туришни таъминлаш учун янги стратегик воситалар билан таъминланишини маълум қилди.
Ким Чен Ин ҳаво кучларини армиянинг “катта ўғли” деб атаб, уни янада кучайтириш зарурлигини таъкидлади.
