Исроилликлар Португалия фуқаролигини олиш учун навбат кутмоқда

Исроилликлар Португалия фуқаролигини олиш учун навбат кутмоқда

Минглаб исроилликлар Португалия фуқаролигини олиш учун Исроилдаги Португалия элчихонаси олдида навбатда туришди, деб хабар беради Аnadolu.

Times of Israel сайтига кўра, онлайн учрашувга ёзилишда дуч келадиган тўсиқлар туфайли элчихона «Эски вақтга қайтиш» деб номланган шахсий қабул кунини ташкил қилди. Бу кўпчиликда қизиқиш уйғотди.

Элчихона кириш қисмидан ер ости автотураргоҳигача чўзилган навбат Португалия фуқаролигини олишни ёки Португалия паспортларини узайтиришни истаган исроилликлар билан тўлган.

2015 йилда Португалия XVI аср инквизицияси даврида азоб чеккан сефард яҳудийларининг авлодларига фуқаролик учун ариза беришга рухсат берувчи қонунни қабул қилди. Бироқ, 2023 йилда аризаларнинг кўплиги сабабли Португалия ҳукумати қонунга қатъий шартларни киритди.

Исроилликлар Европа Иттифоқи ичида эркин ҳаракатланиш, Европа университетларига осон кириш ва таълим харажатларини камайтириш учун Португалия фуқаролигини олишни истайдилар.

2023 йил октябрь ойида Исроил Ғазо секторига кенг кўламли ҳужум бошлаганидан бери, иккинчи паспорт олишни истаган исроилликлар сони сезиларли даражада ошди. Ўн минглаб исроилликлар мамлакатни тарк этишди ва Португалия фуқаролигига қизиқиш сезиларли даражада ошди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: