Туркманистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб пластик пулни муомалага киритди

Туркманистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб пластик пулни муомалага киритди

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, 1 декабрдан бошлаб Туркманистон Марказий банки 200 манатлик банкнотани муомалага киритди.

Янги купюранинг муомалага киритилиши Туркманистоннинг доимий бетарафлик мақомини олгани 30 йиллигига тўғри келади. Банкнота полимердан (пластик) тайёрланган. Унинг олд томонида Арқадағ ёдгорлиги, орқа томонида эса Арқадағ шаҳри ҳокимлигининг маъмурий биноси тасвирланган.

Бундан ташқари, номинал қиймати 1, 5, 10 манат бўлган модификацияланган полимер банкноталар муомалага чиқарилди. Ушбу купюраларнинг ранги ва дизайни умуман сақланиб қолган, бироқ Туркманистон ҳукумати 2025 йилни “Халқаро тинчлик ва ишонч йили” деб белгилаган эмблема қўшилган.

Туркманистон Марказий банки маълумотларига кўра, янги банкнотларнинг асосий хусусиятлари қалбакилаштиришдан юқори даражада ҳимояланганлиги ва ташқи таъсирларга – ифлосланиш, эскириш, шикастланиш ва бошқа омилларга чидамлилигидир. Шу билан бирга, аввалги қоғоз пуллар Туркманистон ҳудудида қонуний тўлов воситаси бўлиб қолмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: