Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева йиғилиш ўтказмоқда
Айни дақиқаларда Тошкент шаҳридаги ҳаво ҳолати масаласи бўйича Махсус комиссия йиғилиши ўтказилмоқда
Йиғилишга Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева раислик қилмоқда. Қабул қилинган чора-тадбирлар хусусида Тошкент шаҳри ва вилояти ҳокимлари, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари ахборот бермоқда.
Қабул қилинган чора-тадбирлар тўғрисида Президентнинг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси – Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов, Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов, Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев ҳисобот бермоқда.
Юртимиздаги ҳаво билан боғлиқ ҳолат шахсан давлатимиз раҳбарининг доимий назорати остида бўлиб турибди. Доимий кузатув ва илмий таҳлиллар олиб борилмоқда, маҳаллий мутахассислар ҳамда хорижлик экспертлар ҳам жалб қилинган, ҳаво ифлосланиши билан боғлиқ муаммони бартараф этишга барча сай-ҳаракатлар сафарбар қилинган.
“Президентимиз мендан ҳар куни бу масала бўйича ҳисобот сўраяптилар. Халқимизнинг саломатлиги билан боғлиқ масала бўлган жойда ҳеч биримизнинг сусткашликка йўл қўйишимизга ҳаққимиз йўқ”, — деди Саида Мирзиёева.
