Канада SAFE ташаббусига қўшилди
Канада Евроиттифоққа аъзо бўлмаган давлатлар орасида биринчи бўлиб “Европа учун хавфсизлик ҳаракати” (SAFE) ташаббусига қўшилди — Deutsche Welle.
«Европа Иттифоқи ва Канада Оттаванинг SAFE мудофаа дастурига қўшилганини расман эълон қилган. 150 миллиард евролик ушбу фондга кириш ҳуқуқи Канада компанияларига ҳарбий техника харид қилишда молиявий имтиёзлар беради», дея ёзмоқда нашр.
Европа Комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен ва Канада бош вазири Марк Карни қўшма баёнотида биргаликда глобал хавфсизлик учун муҳим даврда саноатлар ўртасида мустаҳкам мудофаа таъминот занжирларини шакллантиришини маълум қилди.
Карнининг таъкидлашича, бу қадам Канаданинг мудофаа таъминоти тизимини диверсификация қилиш, шунингдек, мамлакатнинг Европа Иттифоқи билан алоқаларини кучайтиришга хизмат қилади.
