Фарғонада $50 млнлик агрологистика маркази қурилиши бошланди

Фарғонада $50 млнлик агрологистика маркази қурилиши бошланди

Фарғона вилояти Қува туманида қиймати $50 млн бўлган Ўзбекистон-Россия агрологистика маркази қурилиши бошланди, деб хабар берди ҳокимлик. Мажмуа таркибида йилига 20 минг тонна мева ва сабзавотни қайта ишлаш цехи ҳамда ҳосилни сақлаш учун омборлар қурилади.

Марказ 500 та янги иш ўрни яратади ва ҳар йили $100 млнгача маҳсулот экспорт қилиш имконини беради. Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ва Омск вилояти губернатори Виталий Хоценко онлайн форматда ишларини бошлаш маросимини ўтказиб, илк ғиштни қўйишди.

Улар ушбу логистика маркази фермерларга маҳсулотларини тўғридан-тўғри Россия ва бошқа давлатларга етказишга ёрдам беришини таъкидлашди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: