Ўзбекистон IQ кўрсаткичи бўйича ТОП-100 кирди
Ўртача жаҳон IQ кўрсаткичи 99,44 ни ташкил этади ва фақат бир нечта давлатлар бу кўрсаткичдан ошиб ўта олган. Рейтингга кўра, энг юқори натижаларни Япония (112,29), Хитой (111,74) ва Тайван (111,19) аҳолиси кўрсатган. Бу давлатлар дунёдаги энг ақлли мамлакатлар деб топилган.
Марказий Осиё давлатлари рейтингнинг кучли юзталигида жойлашган бўлиб, минтақа мамлакатлари орасида Қозоғистон 95,49 кўрсаткич билан 88, Тожикистон 94,11 IQ билан 95 ва Ўзбекистон 93,63 билан 97-ўринни эгаллаган.
