Тадбиркорлар учун янги имконият: замонавий технологияларга асосланган халқаро маркетинг платформаси ишлаб чиқилди

Тадбиркорлар учун янги имконият: замонавий технологияларга асосланган халқаро маркетинг платформаси ишлаб чиқилди

“BIRMAKON” — маҳаллий маҳсулотларни жаҳон бозорига тез ва ишончли танитишга хизмат қилади.

Мамлакатимизда тадбиркорларнинг маҳсулотларини жаҳон бозорига тез ва ишончли етказиш, экспорт кўламини ошириш ва замонавий рақамли маркетинг имкониятларини яратиш мақсадида VR/AR технологияларига асосланган халқаро маркетинг платформаси — “BIRMAKON.UZ” ишлаб чиқилди.

Самарқанд вилояти “Ургут эркин иқтисодий зонаси”да амалга оширилаётган ушбу лойиҳа маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга маҳсулотларини виртуал форматда намойиш этиш, савдо айланмасини ошириш ва янги бозорларга чиқишда кенг имкониятлар яратади.

Лойиҳа ҳудудда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, экспорт салоҳиятини кучайтириш ва ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Сайт: birmakon.uz

Дўстларингизга ҳам юборинг: