Тошкентда 1,6 млрд сўмлик ноқонуний дорилар мусодара қилинди
Рейд давомида Тошкентда ижарада яшовчи, 31 ёшли андижонлик шахснинг уйидан 1,5 млрд сўмлик 15 330 дона “Прегабалин” ҳамда 100 млн сўмлик сертификатсиз 2 872 дона дори топилган.
Текширув вақтида у дориларни Ҳиндистондан ноқонуний олиб кириб, сотишни режалаштирганини айтган.
Ҳозирда фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш чораси қўлланган.
