Ташландиқ жойни боғга айлантирган фуқаро жаримага тортилди
Шу сарлавҳа остида тарқалган хабарлардан сўнг Экология миллий қўмитаси ҳолатни бориб жойида ўрганди.
Маълум бўлишича, у ерда фуқаролар ташаббуси билан 36 сотих майдонда кичик боғ барпо этилган. Боғ қўмита назоратида бўлиб, у ерда мунтазам мониторинг ишлари олиб борилган.
Қайд этилишича, Президентнинг 199-сонли Фармонига мувофиқ, фуқаролар ва ташкилотлар бўш ҳудудларда боғ яратишга ва ердан 10 йилгача фойдаланишга ҳақли.
Ўрганишлар натижасида мазкур ҳудудни кичик жамоат боғи сифатида сақлаб қолиш чоралари кўрилган.
