2 нафар мактаб ўқувчиси 2 млрд сўмдан ортиқ пул мукофоти билан тақдирланди

2 нафар мактаб ўқувчиси 2 млрд сўмдан ортиқ пул мукофоти билан тақдирланди

Далер Раҳимов ҳамда Миржаҳон Муҳаммадов фан олимпиадаларидаги юксак натижалари учун ҳар бири 1 млрд 39 млн сўмдан пул мукофоти олишган.

Улар жумладан:
▪️ 57-Халқаро кимё олимпиадаси олтин медали учун — 1 млрд 30 млн сўм;
▪️ 59-Халқаро Менделеев олимпиадаси олтин медали учун — 4 млн 944 минг сўм;
▪️ Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро кимё олимпиадаси олтин медали учун — 4 млн 944 минг сўм билан тақдирланди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига кўра, бу йил ғолибларга жами 13 млрд сўм топширилган. Ўтган йили эса бу сумма 3,5 млрд сўм бўлган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: