Шавкат Мирзиёев Россия президентининг қароргоҳига ҳужум уринишини қатъий қоралади
Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Владимир Путин билан телефон мулоқоти чоғида айтиб ўтди.
“Бундай хатти-ҳаракатлар барқарорлик ва хавфсизликка, шу жумладан узоқ муддатли тинчликка эришишга қаратилган саъй-ҳаракатларга таҳдид солиши таъкидланди”, дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Суҳбат якунида етакчилар кириб келаётган янги – 2026 йил муносабати билан бир-бирини самимий қутлади.
