Венесуэла президенти вазифасини бажарувчи Делси Родригес 13 январда Вашингтонга боришни режалаштирмоқда — ABC Internacional
Маълумотларга кўра, Родригес келаси сешанба куни Вашингтонга сафар ва Оқ уйга ташриф учун рухсат сўраган.
Мазкур сўров дастлабки кўриб чиқиш босқичида бўлиб, АҚШ Молия вазирлиги томонидан жорий этилган санкциялардан вақтинча озод этишни талаб қилади.
Шу билан бирга, Венесуэла ҳукумати АҚШ Давлат департаменти ходимлари Каракасга етиб келганини тасдиқлади.
Баёнотда айтилишича, тез орада Венесуэла дипломатларидан иборат делегация Қўшма Штатларга юборилади.
