“Реал Мадрид”нинг собиқ футболчиси Ўзбекистоннинг бир клубига ўтишга яқин эди, аммо…

“Реал Мадрид”нинг собиқ футболчиси Ўзбекистоннинг бир клубига ўтишга яқин эди, аммо…

Тошкентнинг “Локомотив” клуби қишки трансфер ойнаси вақтида “Реал Мадрид”нинг собиқ футболчисини ўз сафига қўшиб олиш борасида музокаралар олиб борган. Журналист Нарзулла Саъдуллаев хабарига кўра, Суперлигага қайтган “темирйўлчилар” икки карра УЕФА Чемпионлар Лигаси ғолиби Хесега бир йиллик шартнома таклиф қилган.

Манбага кўра, музокаралар чоғида Хесе фақат ярим йиллик битимга, яъни 2026-йилнинг ёзига қадар шартнома имзолашга тайёр эканлигини рози бўлишини билдирган. Томонлар айнан шу масалада келишувга эриша олмаган ва музокаралар тўхтаган.

Ҳозирда Хесе Испаниянинг иккинчи лигасида иштирок этувчи “Лас Палмас” клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. У фаолияти давомида “Сток Сити”, “ПСЖ”, “Реал Бетис”, “Сампдория” ҳамда “Реал Мадрид” каби жамоаларда ҳам тўп сурган. Хесе “Реал” сафида 94 та учрашувда майдонга тушиб, 18 та гол ва 15 та ассист қайд этган.

Футболчи 2025 йил ёзида Малайзиянинг “Жоҳор Дарул Таъзим” клубини тарк этиб, “Лас Палмас”га кўчиб ўтган. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йил июнь ойига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали 32 ёшли футболчининг бозор қийматини 300 минг еврога баҳоламоқда. Жорий мавсумда Хесе Испания иккинчи дивизионида 12 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол муаллифига айланган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: