Эллик тўққиз ёшли футболчи жамоаси билан янги бир йиллик шартнома имзолади
Кадзуйоси Миура профессионал фаолиятидаги 42-мавсумини ўтказади.
Япониянинг учинчи кучли дивизионида тўп сурувчи «Фукусима Юнайтед» клуби трансфер ҳуқуқи «Йокогама»га тегишли бўлган 59 ёшли футболчининг ижара муддати узайтирилганини эълон қилди.
Келишув кейинги йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Миура фаолияти давомида Бразилия, Италия, Хорватия, Австралия ва Португалия клубларида тўп сурган. Япония терма жамоаси сафида эса у 89 та учрашувда майдонга тушиб, 55 та гол уришга муваффақ бўлган.
Ўтган мавсумда Кадзуйоси 6 та ўйинда майдонга тушди ва самарали ҳаракатлари билан ажралиб тура олмади.
