Қурилиш ҳақидаги узу-у-у-у-н фикрлар!
Бугунги қурилиш ҳақидаги узун фикрлар аслида шу икки абзацни тафаккур қилиниши учун битилган:
“Давлатнинг пули, давлатдан ўмарса бўлаверади, давлатнинг пули кўп ва қайтиб сўрайдигани йўқ…” деган аслан нотўғри тафаккур бор. Давлатнинг бюджети пули аслан биз тўлаган солиқлардан, божлардан, тўловлардан тўпланган пулдир.
… айтиш керакки, барча соҳаларда бўлгани каби қурилишлар йўналишида кечаётган жараёнлар умуман мамлакатда ўтказилиши эълон қилинаётган кенг кўламли комплекс ислоҳотлар тақдирига боғлиқдир. Ҳаққоний мухолифатли парламент, мустақил суд ва оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти ва ростакамига йўлга қўйилган жамоатчилик назорати, коррупцияга қарши муросасизлик муҳитисиз ислоҳотлар амалга ошиши гумондир. Иқтисодий ислоҳотлар тақдири сиёсий, маъмурий, мулкий ислоҳотларсиз амалга ошмаслиги аён ҳақиқатдир.
Карим БАҲРИЕВ,
