Алдадимми, боплаб кетдимми?! Ўзини Нуҳ пайғамбар деб атаган фуқаро хайрия пулига Mercedes-Benz сотиб олди
Ганада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўзини замонавий “Нуҳ” деб атаган Эбо Ноа исмли эркакни қўлга олган. Унинг айтишича, «Буюк тўфон 2.0» 2025 йил 25 декабр куни содир бўлиши керак эди. Эбо Ноа яқинлашаётган апокалипсисдан одамлар ва ҳайвонларни қутқариш учун кемалар қураётганини даъво қилиб, саҳий (ва шу ўринда лақма) фуқаролардан маблағ йиғган.
«Ёж» канали хабар қилишича, ҳеч қандай тўфон бўлмаганидан сўнг, «пайғамбар»га берилган хайрия маблағларининг катта қисми шахсий эҳтиёжларга, жумладан янги Mercedes-Benz автомобили сотиб олишга сарфлангани аниқланган. Шу ҳолат унинг ҳибсга олинишига сабаб бўлган.
Сўроқ вақтида Эбо Ноа фалокатнинг олди олинганини, чунки «охирги дақиқада Худони бу балодан қайтаришга муваффақ бўлганини» билдирган.
