АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ХОКИМИНИНГ ЎРИНБОСАРИ ОЗОДЛИКДА!
Андижон вилояти ҳокими собиқ ўринбосари — вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи Ботиржон Ҳамроевга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.
Бюджет маблағлари талон-торож қилиниши, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва бошқа ҳолатлар бўйича терговга чақиртирилган ва процессуал тартибда ушланган.
Манбанинг қайд этишича, уйдаги тинтув вақтида уч миллион доллар миқдоридаги маблағ топилган. Ҳамроев 2019 йилдан буён вилоят ҳокими ўринбосари сифатида фаолият олиб бораётганди…
Андижон вилояти ҳокими ўринбосари бюджет маблағлари талон-торож қилиш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш каби айбловлар билан 7 йилга қамалганди. Юнусобод суди ажрими билан унга берилган жазо 2 йил 6 ойлик аҳлоқ тузатиш ишларига алмаштирилди. Қамоқда ўтирган ҳар бир куни аҳлоқ тузатиш ишлари учун 3 кунга ҳисобланиб, унинг аҳлоқ тузатиш муддати ҳам ўтаб бўлинган деб ҳисобланди ва у суд залидан озод қилинди.
