Тез орада кўчаларда қўлида гулдаста билан эмас, балки «зарядка» билан юрган куёвларни кўрсангиз ажабланманг!
Шарқий Осиёда ҳақиқий «муҳаббат инқилоби» юз бермоқда. Жонли аёлларнинг ўрнини темир ва силикондан ясалган, аммо юраги «сунъий интеллект» билан уриб турган гўзаллар эгалламоқда. Сўнгги статистик маълумотлар шуни кўрсатадики, 2025 йил охирига келиб Хитой ва Японияда «робот-хотин» сотиб олувчилар сони рекорд даражага етган.
2025 йил якунлари бўйича Хитойнинг Unitree ва AgiBot каби гигант компаниялари жами 13 000 дан ортиқ гуманоид (одамсимон) роботларни сотувга чиқаришди. Энг даҳшатлиси, бу роботларнинг қарийб 40% и айнан «уй хизматчиси ва ҳамроҳ» сифатида уй хўжаликлари томонидан сотиб олинган.
2025 йилнинг ноябрь ойида япониялик Кано исмли аёл ChatGPT асосидаги сунъий интеллектга «турмушга чиққани» ҳақида эълон қилди. Бу тренд эркаклар орасида эпидемия каби тарқалмоқда. 2026 йил бошига келиб, Хитойда гуманоид роботлар бозори йиллик 39% га ўсиши кутилмоқда. Ёш йигитлар қалин пули тўлаш ва оилавий жанжаллардан кўра, бир марта 5 900 доллар (Unitree G1 моделининг нархи) тўлаб, «идеал хотин» олишни афзал кўришмоқда.
