Узоқ йил фарзандсизликдан қийналган жуфтликка Аллоҳ 5 эгизак инъом этибди (Видео)
Мамлакатимиз тиббиёт амалиётида кам кузатиладиган ноёб ҳолат қайд этилди. Кўп йиллар давомида бепуштлик бўйича муваффақиятсиз даволаниб келган эр-хотин навбатдаги режали ультратовуш текшируви (УТТ) давомида кутилмаган янгиликдан хабардор бўлишди — оилада бир вақтнинг ўзида беш эгиз фарзанд дунёга келиши кутилмоқда.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу каби кўп ҳомилали ҳомиладорлик тиббиётда ўта ноёб ҳодиса ҳисобланади. Узоқ йиллик кутишлардан сўнг бир йўла беш нафар фарзанднинг дунёга келиши ушбу оила учун ҳам катта ҳаяжон, ҳам улкан қувонч манбаи бўлди.
