717 МИЛЛИОН ДОЛЛАРИ БОР, ЛЕКИН ПАЙПОҒИ ЙИРТИҚ!
Дунёни ўзгартирган даҳо Ethereum асосчиси Виталик Бутерин ҳаммани лол қолдирди! Сиз уни қимматбаҳо костюмда ёки шахсий самолётда деб ўйлайсизми? Асло!
Йиртиқ пайпоқдаги «Крипто-қирол»
Яқинда бўлиб ўтган нуфузли конференцияда папараццилар Виталикнинг оёғига эътибор қаратиб, даҳшатга тушишди. Миллиардлаб маблағни бошқарадиган инсоннинг оёғида… оддийгина йиртиқ пайпоқ! Наҳотки дунёнинг энг бой одамларидан бири янги пайпоққа пул топмаган бўлса? Ёки бу янгича «миллиардерлар модаси»ми?
Бори-йўғи битта рюкзак!
Манбаларнинг таъкидлашича, Бутериннинг на шахсий саройи, на ҳашаматли автопарки бор. У йиллар давомида битта эски рюкзак билан меҳмонхонама-меҳмонхона сарсон бўлиб юради. Унинг бойлиги экрандаги рақамлардан иборат, холос!
Энг қизиғи, Виталик яқинда Ҳиндистонга 1,2 МИЛЛИАРД ДОЛЛАР хайрия қилиб юборди. Ўзи йиртиқ кийимда юриб, бунча пулни бериб юбориш учун қандай инсон бўлиш керак?
Интернет фойдаланувчилари иккига бўлинган: бировлар уни «давримиз даҳоси» деса, бошқалар «пулларини қаерга сарфлашни билмайдиган ғалати одам» деб атамоқда.
