Шитоб билан дўзах томон йўл олганлар! Сабабини қўйида билиб оласиз!..

Шитоб билан дўзах томон йўл олганлар! Сабабини қўйида билиб оласиз!..

Бугун биз шундай бир даврда яшаяпмизки, инсоният тафаккури маҳсули бўлган технологиялар хаёлимизга келмаган ишларни амалга оширмоқда. Хусусан, сунъий интеллект соҳасидаги ютуқлар инсон ҳаётини енгиллаштириш билан бирга, баъзи ўринларда маънавий ва шаръий чегараларни ҳам бузиб ўтмоқда.

Инсон яқинини йўқотса, қалби ўртаниши, соғиниши табиий ҳол. Бу инсоний фитрат. Аммо биз мўминлармиз. Бизнинг эътиқодимизга кўра, ўлим – ҳақ ва у Аллоҳ таолонинг қатъий ҳукмидир.

Инсон бу дунёдан ўтдими, демак, унинг бу олам билан алоқаси узилди. Унинг суратини сунъий равишда «жонлантириб», унга ўзи айтмаган гапларни гапиртириш – бу илоҳий иродага, тақдирга бўлган таслимиятнинг заифлигидир.

Рақамли «жонлантириш» – Маънавий хурофот
Ҳозирда ижтимоий тармоқларда, хусусан Инстаграм каби платформаларда вафот этган яқинларнинг суратини юборса, уни ҳаракатга келтириб, гапиртириб берадиган хизматлар кўпайди. Буни «ширин хотира» деб ниқоблашмоқда. Ваҳоланки, бу катта хато ва маънавий хурофотдир!

Бу марҳумнинг шаънига ҳурматсизликдир. У инсон тириклигида айтмаган гапларини унинг номидан айтиш – ёлғондир. Бу тирикларнинг руҳиятига салбий таъсир қилади. Инсон ўтган яқинини сунъий қиёфада кўриб, янада қаттиқроқ тушкунликка тушади ва ҳақиқатни қабул қилолмай қолади. Динимизда инсон фақат Қиёмат куни қайта тирилиши ва фақат ўшанда тил чиқариб сўзлаши баён қилинган. Сунъий интеллект орқали бу жараённи тақлид қилиш – илоҳий сирларга дахл қилишга уринишдир. Марҳумга энг яхши совға – Рақамли тасвир эмас, Солиҳ амалдир

Азизлар! Агар ўтган яқинларингизни соғинган бўлсангиз, уларнинг суратини «жонлантириб» ўзингизни алдаманг.

Технология – бу восита. Уни илм-фанга, тараққиётга ишлатайлик. Аммо илоҳий қонуниятларни бузишга, ўлим ва қайта тирилиш каби муқаддас тушунчаларни ўйинчоқ қилишга йўл қўймайлик. Ҳақиқий дийдор – ИншаАллоҳ, Жаннатдадир!

Дўстларингизга ҳам юборинг: