Тадбиркорлар таклифлари ўрганилиб, чора-тадбирлар ишлаб чиқилади
16 апрел куни бўлиб ўтган йиғилишда давлат раҳбари тармоқда фаолият юритаётган корхоналар раҳбарлари билан мулоқот қилиб, уларнинг муаммолари ва таклифларини эшитди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, мулоқотда тадбиркорлар:
– корхоналарда меҳнат унумдорлигини ошириш;
– қўшилган қиймат солиғини бир кунда қайтариш амалиётини кенгайтириш;
– бўялган мато экспортини кенгайтириш;
– экспортолди кредитлар олишни соддалаштириш;
– тўқимачилик корхоналарининг объектларини қуришда енгиллик бериш;
– корхоналарнинг арзон молиявий ресурсларга эҳтиёжини қондириш;
– мамлакатимизда ишлаб чиқарилган тўқимачилик маҳсулотларини оммалаштириш масалаларини кўтарди.
Давлат раҳбари билдирилган фикр ва таклифларни чуқур ўрганиб, тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади.