Андижонда 7 дона жўжани ўғирлаган эркак 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди
2025-йил 3-май куни Андижон вилояти Балиқчи туманида қўшнисининг уйига кириб, вояга етмаган болага зўрлик ишлатган ҳолда 7 дона жўжани ўғирлаган 39 ёшли шахс 10 йил 2 ой муддатга қамалди. Мазкур шахс муқаддам ҳам 7 марта турли жиноятларни содир этгани учун судланиб, жазо муддатларини ўтаб чиққан.
Эркак айбли деб топилиб, 10 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Якуний жазо 10 йил 2 ой озодликдан маҳрум қилиш этиб белгиланган. Шунингдек, у ўта хавфли ретсидивист деб топилиб, жазони махсус тартибли колонияда ўташи белгиланган.
