«Права» оламан деб юрганлар учун хушхабар! Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун уйда ўқисангиз ҳам бўлар экан (Видеофакт)
1 февралдан «A» ва «B» тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун энди назарий билимларни ўқув марказига бормасдан ҳам ўрганиш мумкин. Яъни, хоҳласангиз онлайн курсларда, офлайн курсларда, ёки ўзингиз мустақил тайёрланиб ўқийсиз.
Амалиёт машғулотлари эса мажбурий бўлиб қолади. Бу машғулотлар давлат ёки нодавлат авто ўқув марказларида тўлиқ ўтилиши шарт. Амалиётни тўлиқ тугатгандан кейин назарий имтиҳон, амалий имтиҳон топширилади. Имтиҳонлардан муваффақиятли ўтсангиз, ҳайдовчилик гувоҳномасини оласиз.
