Самарқандда велосипедчи икки машина уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлди

Самарқандда велосипедчи икки машина уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлди

2026-йил 29-январь куни соат 18:20 лар атрофида Тойлоқ туманида Тойлоқ–Ургут йўналишида ҳаракатланиб кетаётган велосипедчини шу йўналишда келаётган Исузу юк машинаси уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Оқибатда велосипедчи йўлга йиқилган. Орқа томондан ҳаракатланиб келаётган Дамас эса велосипедчини босиб кетган.

Оқибатда фуқаро воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: