Диққат! Ҳукумат тизимларидан камида 15 миллион нафар Ўзбекистон фуқаросининг шахсий маълумотлари Dark Web’га сизиб чиққанлиги айтилмоқда. Энди нима бўлади?
Шу кунларда ижтимоий тармоқлар орқали айрим давлат ахборот тизимларидан Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотлари тарқалгани ҳақида хабарлар кузатилмоқда.
Киберхавфсизлик маркази ахборот хизмати хабарига кўра, ҳозирда мазкур ҳолат бўйича ўрганишлар олиб борилмоқда ва ҳолат юзасидан қўшимча маълумотлар тақдим этилади.
“Шахсий маълумотларингизни бошқа шахсларга ошкор этманг. Давлат ва бошқа электрон ахборот тизимларига киришда мураккаб логин ва пароллардан фойдаланинг. Шунингдек, шубҳали ҳаволалар орқали ўз маълумотларингизни киритишдан сақланишингизни сўраймиз”, – дейилади хабарда.

reddit.com платформасига жойлаштирилган мазкур постда турфа ҳил изоҳларни кўришимиз мумкин.
