Маълумотларингиз сотилмоқда: «Darknet»га маълумотлар сизиб чиқиши қанчалик хавфли?
«Darknet»га 15 млн ўзбекистонликнинг маълумотлари сиздирилгани айтилмоқда. Дастлабки тушунтириш берилди.
Шахсий маълумотлар — бу рақамли асрнинг «олтини» ҳисобланади. Исмингиз, ЖШШИР (ПИНФЛ) рақамингиз, телефон рақами ёки паспорт маълумотларингиз жиноятчилар қўлига тушса, бу шунчаки ноқулайлик эмас, балки жиддий молиявий ва ҳуқуқий хавфдир.
Даркнетда ўғирланган маълумотлар базалари «пакет» кўринишида сотилади. Уларни сотиб олган шахслар қуйидаги ишларни амалга ошириши мумкин:
- Фишинг ва ижтимоий инженерия: Сизнинг шахсий маълумотларингизни билган фирибгар ўзини банк ходими ёки давлат органи вакили сифатида таништирганда, сиз унга осонроқ ишонасиз.
- Сохта аккаунтлар ва кредитлар: Баъзи ҳолларда ўғирланган паспорт маълумотлари орқали микроқарзлар расмийлаштириш ёки ноқонуний савдолар учун «дроп» (эгаси бехабар ҳамёнлар) очишга ҳаракат қилинади.
- Сим-карталарни тиклаш: Агар хакер телефон рақами ва паспорт маълумотларига эга бўлса, мобил оператор орқали сим-картани қайта тиклаб, банк иловаларига кириш имконини қўлга киритишга уриниб кўриши мумкин.
2. Нима учун бу тизимли муаммо?
Давлат ахборот тизимларидан маълумотлар сизиб чиқиши — бу нфуқарога бўлган таҳдиддир. Бу тизимга бўлган ишончнинг пасайишига ва кибержиноятчиликнинг ўсишига олиб келади.
Даркнет (инглизча DarkNet — «қоронғи тармоқ») — бу интернетнинг бир қисми бўлиб, унга оддий браузерлар (Google Chrome, Safari ва ҳоказо) ёки қидирув тизимлари (Google, Яндекс) орқали кириб бўлмайди. Биз ҳар куни фойдаланадиган қисм. Ижтимоий тармоқлар, янгиликлар сайтлари, Википедия ва Google орқали топиладиган барча очиқ маълумотлар. Бу бутун интернетнинг атиги 4-5% қисмини ташкил қилади.
