Номингизга кредит олишни чеклаб қўйинг

Номингизга кредит олишни чеклаб қўйинг

15 миллион кишининг шахсий маълумотлари тарқаб кетгани ҳақидаги бугунги хабарлар фонида сизга қаттиқ тавсиям: номингизга кредит олишни чеклаб қўйинг. Буни нафақат ўзингиз учун, балки ота-онангиз ва ёши каттароқ бошқа оила аъзоларингиз учун ҳам амалга оширинг.

Бунинг учун нима қилиш керак?

my.gov.uz порталида “Kredit bitimini tuzishga taqiq qo‘yish yoki taqiqlashni olib tashlash” (https://my.gov.uz/uz/service/1242) хизмати бор, ўша хизматни фаоллаштиринг.

Бу нима дегани?

Сиз номингизга кредит расмийлаштирилишига тақиқ қўясиз. Кредит ташкилотлари эса қарз беришдан олдин, фуқаро ўзига кредит ажратилишига тақиқ қўйганми-йўқми, текширишга мажбур. Агар тақиқ аниқланса, сизнинг номингизга кредит ажратилмайди.

Мазкур хизматдан фойдаланиш бепул ва жуда осон.

Маълумот учун:

«Ёқилган» статуси — кредит олишга тақиқ ўрнатилган дегани;
«Ўчирилган» статуси — тақиқ йўқ дегани.

Дўстларингизга ҳам юборинг: