Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосарининг маълумотлари ҳам интернетга чиқиб кетган

Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосарининг маълумотлари ҳам интернетга чиқиб кетган

Банкларнинг топ менежерлари маълумотлари ҳам сиздирилган.

Давлатнинг асосий OAuth аутентификация сервери бузилиши оқибатида Ҳукумат тизимларидан камида 15 миллион Ўзбекистон фуқаросининг шахсий маълумотлари даркнетга чиқиб кетгани айтилмоқда.

Шунингдек, фуқароларнинг тиббий маълумотлари сақланган Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (ИҲМА) тизими ҳам тўлиқ бузилган. Ички ишлар органларига тегишли шахсий маълумотларнинг тарқалиши ҳам электрон ҳукумат OAuth сервери бузилгани билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Яъни, оддий паспорт маълумотларидан тортиб, иш жойи ва тиббий тарихгача бўлган махфий ахборотлар ҳакерлар қўлига тушгани тахмин қилинмоқда.

Даркнетда тарқагалгани айтилган файллар орасида бир қанча расмлар ҳам бор. Улардан бирида банкирлар — Ҳасан Раҳматов, Аюбхон Камолов ва рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекос акс этган.

Манба

Дўстларингизга ҳам юборинг: