Одамларга нима бўляпти? Тошкент вилоятида келинини ортидан қучоқлаб олиб, уятли иш қилган қайнота қамалди!

Одамларга нима бўляпти? Тошкент вилоятида келинини ортидан қучоқлаб олиб, уятли иш қилган қайнота қамалди!

Жорий йилнинг 3 февраль куни, Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Чиноз туман судида ҳуқуқбузар Б.Т.га оид иш кўриб чиқилди.

Аниқланишича, ҳуқуқбузар Б.Т. 2026 йил 6 январь куни соат 11:30 атрофида ўзининг Чиноз туманидаги яшаш уйининг ошхонасида келини М.С.ни ортидан келиб, уни қучоқлаб олиб, шаҳвоний шилқимлик қилганлиги аниқланган.

Ҳуқуқбузар Б.Т. суд мажлисида айбига иқрор бўлиб, ўша куни уйига маст ҳолда келиб, уйининг ошхонасида иш қилаётган келини М.С.ни ортидан қучоқлаб олганлиги, маст бўлганлиги сабабли ўзини билмасдан шу ишни қилганлиги, ҳозирда қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, унга нисбатан енгиллик беришни сўраб кўрсатувлар берган.

Жабрланувчи М.С. суд мажлисида, воқеа содир бўлган куни уйининг ошхонасида иш қилаётган вақтида қайниотаси Б.Т. унинг ортидан келиб, уни қучоқлаб, унга шилқимлик қилганлиги, бу ҳолат тўртинчи маротаба содир бўлаётганлиги, воқеа куни қайниотаси маст ҳолда бўлмаганлиги, қайниотаси унга жинсий алоқа қилишни ҳам таклиф қилганлиги, бу ҳолатдан турмуш ўртоғи ва оила аъзоларининг ҳам хабари борлиги, қайниотаси Б.Т.га нисбатан қонуний жазо тайинлашни сўраб кўрсатувлар берган.

Суд ҳукмига кўра, судланувчи Б.Т. МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик ҳаракатларини содир қилганликда айбдор деб топилди ва унга ушбу модда билан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: