Отингни сот, молингни сот амалдор бўл!..

Отингни сот, молингни сот амалдор бўл!..

Амалдорларнинг болалари сийланди, иқтидорлилар эса унутилди!
Санкт-Петербургда ўтган “Алвон елканлар” байрамига Самарқанддан юборилган ўқувчилар рўйхати жамоатчилик норозилигига сабаб бўлди. Расмий талабларга кўра, сафарга олимпиада ғолиблари ва аъло ўқувчилар бориши керак эди. Аммо иштирокчилар орасида вилоят таълим бошқармаси раҳбарияти ва масъул ходимларнинг фарзандлари борлиги айтилмоқда.
Манбаларга кўра, айрим ўқувчилар олимпиадаларда қатнашмаган, ҳатто ўзлаштириши паст бўлган. Бошқарма эса рўйхат “мажбурий сабаблар” туфайли ўзгартирилганини билдирди, бироқ ўқувчиларнинг ютуқлари ва аниқ рўйхати очиқланмади.
Натижада асосий савол очиқ қолмоқда: нега халқаро байрамда иқтидорли ўқувчилар эмас, амалдорларга яқинлар “сийланди”?
rasul_kusherbayev
Дўстларингизга ҳам юборинг: