Нима сабабдан Шавкат Раҳмонов UFC рейтингидан чиқазиб ташланди?

Нима сабабдан Шавкат Раҳмонов UFC рейтингидан чиқазиб ташланди?

Қозоғистонлик аралаш жанг санъати (MMA) устаси Шавкат Раҳмонов UFC ярим ўрта вазн тоифаси жангчилари рейтингидан чиқариб ташланди. Бу ҳақда промоутерлик компаниясининг расмий веб-сайти хабар берди.

Раҳмонов яқинда жарроҳлик амалиётини ўтказган эди. Машҳур инсайдер Ариэль Хелванининг сўзларига кўра, қозоғистонлик спортчи 9-10 ой давомида октагонга қайта олмайди.

Раҳмонов охирги бор 2024 йил декабрь ойида UFC 310 турнири доирасида ирландиялик Иэн Гэррига қарши жанг ўтказиб, бир овоздан ҳакамлар қарори билан ғалаба қозонган эди. Шундан буён у октагонга чиқмаган. Таъкидланишича, жиддий жароҳатлар сабаб Раҳмонов машғулотлардан четлатилган.

У аввал ушбу вазн тоифасида иккинчи ўринни эгаллаб, чемпионлик камарига асосий даъвогар сифатида кўрилаётган эди.

UFC ярим ўрта вазн тоифасидаги кескин ўзгаришларни акс эттирган янгиланган рейтингида Шавкат Раҳмонов кучли 15 таликдан бутунлай чиқариб ташланган. Мазкур вазн тоифасида чемпионлик камари Ислом Махачевга тегишли.

Маълумот учун, 2025 йил декабрь ойида Шавкат Раҳмонов UFC ярим ўрта вазн тоифасида иккинчи энг юқори рейтингга кўтарилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: